МСК хорижда 56 та сайлов участкаси тузилишини маълум қилди
(last modified Thu, 25 May 2023 04:34:38 GMT )
май 25, 2023 09:34 Asia/Tashkent
  • МСК хорижда 56 та сайлов участкаси тузилишини маълум қилди
    МСК хорижда 56 та сайлов участкаси тузилишини маълум қилди

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси президент сайлови учун 56 та сайлов участкаси тузиш тўғрисида қарор қабул қилди. Хусусан, АҚШ, БАА, Германия, Қирғизистон, Туркияда — 2 тадан; Қозоғистон ва Хитойда — 3 тадан; Россияда — 7 та сайлов участкалари тузилади. Улар Тошкентдаги 14-округга бириктирилади.

Мажлисда Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузуридаги сайлов участкаларини тузиш ҳамда сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақалари тўғри тўлдирилганини текширувчи эксперт гуруҳларини тузишга оид масалалар кўриб чиқилди.

Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкаси тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди ҳамда мазкур сайлов участкалари 14-Тошкент шаҳар сайлов округига бириктирилди.

Хусусан, Австрия, Афғонистон, Беларус, Белгия, Буюк Британия, Вангрия, Индонезия, Исроил, Испания, Италия, Кувайт, Латвия, Малайзия, Миср, Озарбайжон, Покистон, Полша, Сингапур, Таиланд, Тожикистон, Туркманистон, Украина, Оман, Франция, Ҳиндистон, Швейцария, Швеция, Эрон ва Японияда — 1 тадан; АҚШ, БАА, Германия, Жанубий Корея, Қирғизистон, Саудия Арабистони, Туркияда — 2 тадан; Қозоғистон ва Хитойда — 3 тадан; Россияда — 7 та сайлов участкалари тузилади.

Эксперт гуруҳи таркибига жами 36 нафар криминалист, хатшунос эксперт-мутахассислари, шунингдек, олий таълим муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг вакиллари жалб этилди. Имзо варақаларини текширишда сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари ҳам иштирок этадилар.