май 31, 2023 12:01 Asia/Tashkent
  • Жаҳон сайёҳлик ташкилоти сессиясини Самарқандда ўтказиш тўғрисида битим имзоланди
    Жаҳон сайёҳлик ташкилоти сессиясини Самарқандда ўтказиш тўғрисида битим имзоланди

БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг (UNWTO) Мадрид шаҳридаги штаб-квартирасида жорий йил октябрь ойида Самарқанд шаҳрида UNWTO Бош ассамблеясининг 25-сессиясини ўтказиш тўғрисидаги БМТ ва Ўзбекистон Ҳукумати ўртасидаги келишувни расмий имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Дунё сайтининг хабар қилишича, келишувни расмий имзолаш маросими Ўзбекистон делегациясининг Испанияга ташрифи доирасида ташкил этилди. UNWTO номидан ҳужжатни ташкилот бош котиби Зураб Пололикашвили, Ўзбекистон томонидан табиий ресурслар вазири Азиз Абдуҳакимов имзолади.

Йиғилишда  «UNWTO билан Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлиги ўртасида Самарқанд шаҳрида UNWTO билан ҳамкорликда Халқаро туризм академиясини ташкил этиш тўғрисида ўзаро Англашув меморандуми» ҳам имзоланди.

UNWTO бош котиби Зураб Пололикашвили нутқида Самарқандда бўлиб ўтадиган глобал тадбир туризм оламида тарихий воқеа бўлишини таъкидлади. 

Ёрлиқ