Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши раҳбари билан музокаралар ўтказди
-
Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши раҳбари билан музокаралар ўтказди
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи етакчиларининг иккинчи саммити доирасида Европа кенгаши президенти Шарль Мишель билан музокаралар ўтказди. Улар товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, савдони диверсификация қилиш, GSP+ имтиёзли савдо режими муддатини узайтириш кабиларни муҳокама қилдилар.
2 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Чўлпонота шаҳрига ташриф буюриб, Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи етакчиларининг иккинчи саммити доирасида Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель билан учрашув ўтказди.
Томонлар 2022 йил октябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтган олий даражадаги учрашувда эришилган келишувларга мувофиқ икки томонлама мулоқот ва алмашинувларда юқори суръат кузатилаётганини мамнуният билан қайд этдилар.
Ўзбекистон ва ЕИ етакчилари икки томонлама савдони диверсификация қилиш ва ҳажмини ошириш, GSP+ имтиёзли савдо тизимининг амал қилиш муддатини узайтириш, самарали транспорт йўналишлари, энг аввало, Транскаспий транзит йўлагини ривожлантириш, «яшил» энергетика, инновациялар ва юқори технологиялар, рақамлаштириш, экология, таълим, туризм ва бошқа соҳаларда қўшма дастурларни амалга ошириш масалаларига алоҳида тўхталдилар.