Ўзбекистон Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош ассамблеясининг президенти бўлди
(last modified Sat, 03 Jun 2023 11:38:33 GMT )
июн 03, 2023 16:38 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош ассамблеясининг президенти бўлди
    Ўзбекистон Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош ассамблеясининг президенти бўлди

Ўзбекистон Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош Ассамблеяси раиси ва ушбу ташкилотнинг 2 та қўмитасига аьзо бўлди.

Болгария пойтахти София шаҳрида Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти (ЮВТО) Европа комиссиясининг 68-йиғилишида Ўзбекистон маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Алуғбек Аьзам бошчилигидаги делегация иштирок этди.

Ушбу муҳим маросимда мазкур ташкилотнинг қатор ваколатли органлари томонидан сайловлар ўтказилади. Сайлов натижаларига кўра, Ўзбекистон 3 та йўналиш бўйича ғолиб деб топилди. Шу тариқа мазкур халқаро ташкилот Ўзбекистонга Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош Ассамблеясининг 25-сессиясига раислик қилиш ваколатини берди.

Жаҳон сайёҳлик ташкилоти раҳбарлари ва аьзолари Ўзбекистонда Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош ассамблеясининг 25-сессиясини ўтказиш бўйича кўрилаётган тайёргарлик чора-тадбирлари, бу мамлакатда туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни алоҳида таькидлади.

Шунингдек, Ўзбекистон Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Ижроия кенгашининг кейинги 2023 ва 2027-йиллар учун аьзолигига қабул қилинди. Демак, Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Ижроия кенгаши томонидан қабул қилинган муҳим қарорлар ва ҳужжатларда аььзо давлатларнинг иштироки тамойиллари ва қонунийлигига риоя этилишини назорат қилиш ваколати Ўзбекистонга юкланган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон 2023-2027-йиллар учун Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг Шўба аьзолари қўмитасига аьзо этиб сайланди. Дунё бўйлаб туризм соҳасидаги 500 дан ортиқ ташкилот, хусусий уюшмаларни ўз ичига олган ушбу қўмита Ўзбекистон учун катта имкониятлар яратади.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг 25-Бош Ассамблеяси 2023-йилнинг 16 ва 20-октабр кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Ўзбекистон 1993-йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон сайёҳлик ташкилотига аьзо бўлган.