Ҳаж-2023: Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг биринчи гуруҳи Тошкентдан Мадинага учиб кетди
Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг биринчи гуруҳи 2023 йилги Ҳаж зиёратини адо этиш учун Тошкентдан Мадинага учиб кетишди
Эслатиб ўтамиз, 3 июндан 4 июнга ўтар кечаси маҳаллий вақт билан соат 02:00 да 240 нафар зиёратчи Тошкентдан Мадинага (Саудия Арабистони) учиб, 2023 йилги Ҳаж мавсумини очди.
4-19 июнь кунлари Ўзбекистоннинг 10 та шаҳридан Мадинага парвозлар амалга оширилади.
Спутник сайтига кўра, “Бу йил энг кўп зиёратчилар Тошкентдан Ҳажга боради — 16 рейсда 5575 нафар йўловчи ташилади. Намангандан 14 та, Фарғонадан 6 та, Самарқанддан 4 та, Бухоро, Урганч, Қарши ва Термиздан 3 тадан рейс, шунингдек, зиёратчилар билан 2 та рейс Навоийдан, Нукусдан эса 1 та рейс амалга оширилади. Ўзбекистондан жами 15130 нафар зиёратчи Ҳаж зиёратини адо этади”.