Ўзбекистонда Ҳаж мавсуми 4 июндан бошланади
Диний қўмита Ўзбекистонда Ҳаж мавсуми 4 июндан бошланишини маълум қилди. 19 июнга қадар республиканинг 10 та ҳудудий аэпопортидан Саудия Арабистонига тўғридан-тўғри авиарейслар амалга оширилади.
Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 4 июндан бошланиб, мамлакатдан Саудия Арабистонига 19 июнга қадар ҳар куни 4 та авиақатнов амалга оширилади.
Республиканинг 10 та ҳудудий аэропортларидан — Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Фарғона-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Термиз-Мадина Урганч-Мадина, Нукус-Мадина ва Навоий-Мадина йўналишлари бўйича зиёратчилар ҳаж сафарига кузатилади.
Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича Республика Жамоатчилик кенгаши «Ҳаж — 2023» мавсумида зиёратчиларни гуруҳларга ажратиш, элликбошилар бириктириш, уларнинг малакасини ошириш, шифокорлаш ажратиш, ошпазларни жалб этиш ишларини якунига етказган.