Ўзбекистон президенти ва Қатар Амири ҳузурида 15 та икки томонлама ҳужжат имзоланди
(last modified Tue, 06 Jun 2023 11:29:46 GMT )
июн 06, 2023 16:29 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти ва Қатар Амири ҳузурида 15 та икки томонлама ҳужжат имзоланди
    Ўзбекистон президенти ва Қатар Амири ҳузурида 15 та икки томонлама ҳужжат имзоланди

Шавкат Мирзиёев ва шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ҳузурида савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган 15 та икки томонлама ҳужжатни имзолаш маросими ўтказилди.

Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;

Икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш ҳамда даромад ва мулк солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;

Божхона ишларида ўзаро кўмак кўрсатиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;

Меҳнат муносабатлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;

Дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод этиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;

Олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро меморандум;

Маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро меморандум;

Савдо соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

Спорт ва ёшлар ишлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

Тошкент ва Доха шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум Ўзбекистон ва Қатар ўртасида имзоланган бу ҳужжатлар жумласидандир.

Ташқи ишлар ва адлия вазирликлари ўртасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурлари ҳамда Устувор инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун қўшма платформа яратиш тўғрисида келишув имзоланди.

Image Caption

 

Бундан ташқари, Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турган Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг музокаралари бўлиб ўтди.

Сиёсий мулоқот ва маданий-гуманитар алмашинувни янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

“Биз Қатарни нафақат Яқин Шарқ минтақасида, балки бутун араб-мусулмон оламида ўзимизнинг истиқболли ҳамкоримиз сифатида биламиз. Сиз билан сўнгги йиллардаги мулоқотларимиз боис муносабатларимизда катта силжиш кузатилмоқда”, - деди Мирзиёев.