июн 09, 2023 14:27 Asia/Tashkent
  • Тошкентда Ўзбекистон мудофаа вазири ва Қатар ҳарбий делегациясининг учрашуви бўли ўтди
    Тошкентда Ўзбекистон мудофаа вазири ва Қатар ҳарбий делегациясининг учрашуви бўли ўтди

Бугун Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов Қатар бош вазири ўринбосари — мудофаа ишлари бўйича вазири Холид бин Муҳаммад ал-Атия раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов Қатар бош вазири ўринбосари — мудофаа ишлари бўйича вазири Холид бин Муҳаммад ал-Атия раҳбарлигидаги делегация учрашуви давомида вазирлар халқаро сиёсат ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари, хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, унинг ривожланиш истиқболларини муҳокама қилишди. 

Ўзбекистон ва Қатар мудофаа вазирлари ҳарбий соҳада келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган масалалар борасида ҳам ҳамкорликни давом эттиришнинг истиқболли йўналишлари ҳақида фикр алмашишди.

Ёрлиқ