ОТБ Ўзбекистондаги халқаро автомобиль йўлларини реконструкция қилишга ёрдам беради
(last modified Tue, 13 Jun 2023 09:29:04 GMT )
июн 13, 2023 14:29 Asia/Tashkent
  • ОТБ Ўзбекистондаги халқаро автомобиль йўлларини реконструкция қилишга ёрдам беради
    ОТБ Ўзбекистондаги халқаро автомобиль йўлларини реконструкция қилишга ёрдам беради

“Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнеу” автомобил йўлининг 87 км қисмини цемент-бетон қопламаси билан реконструкция қилиш лойиҳаси амалга оширилади.

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистондаги халқаро автомобиль йўлларини реконструкция қилишга ёрдам беради. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

ОТБ иштирокида А-380 “Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнеу” автомобиль йўлининг 228-315 км (87 км) қисмини цемент-бетон қопламаси билан реконструкция қилиш лойиҳаси амалга оширилади.

Таъкидланишича, ушбу лойиҳа доирасида 2 тасмали асфалт ва бетон қопламали автомобиль йўли 4 тасмали цемент ва бетон қопламали автомобиль йўлига ўтказилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудидан ўтадиган Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастури (CAREC) транспорт йўлагига кирган иккинчи халқаро транспорт йўлагининг халқаро транзит ташувчилари учун жозибадорлиги ошишига эришилиши кўзда тутилмоқда.

Маълумот учун, мазкур йўл E-40 рақамли Европа ҳамда AN-63 рақамли Осиё автомагистралининг Ўзбекистон ҳудудидан ўтадиган муҳим халқаро йўлагидир.