Ўзбекистонга беш ой давомида 2,6 млн сайёҳ келди
июн 15, 2023 12:56 Asia/Tashkent
Статистика агентлиги Ўзбекистонга январь-май ойларида 2,6 млн нафар сайёҳ келгани, уларнинг энг кўпи Марказий Осиё давлатлари ва Россиядан эканини маълум қилди.
Ўзбекистон Статистика агентлиги 2023 йил январь-май ойларида 2,6 млн нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда мамлакатга ташриф буюрганини маълум қилди.
Агентлик, шунингдек, чет эл фуқаролари асосан қайси транспорт воситасида ташриф буюраётганига эътибор қаратди. Хусусан,
ҳаво транспортида келган сайёҳлар 428,4 минг кишини (16,5%);
темирйўл орқали келганлар — 32,8 минг кишини (1,3%);
автомобиль транспортида келганлар — 18,4 минг кишини (0,7%) ташкил етган.
Сайёҳларнинг энг кўп қисми, яъни 2,1 млн нафари (81,5%) пиёда келган.
Ёрлиқ