Қозоғистон Россия газини Ўзбекистонга ўтказишда муҳим рол ўйнайди
Қозоғистон республикаси газ комранияси Россиянинг Газпром ширкати Ўзбекистонга Россия газини транзит қилиш бўйича шартнома имзолади.
Қирғизистннинг АКИ ахборот агентлигининг бугунги хабарига биноан Қозоғистон Энергетика вазирлиги Қазоқгаз ва Газпром ўртасида Россиядан Ўзбекистонга табиий газ ўтказиш бўйича шартнома имзоланганини ҳақида хабар қилинган.
Шартнома имзоланиши чоғида Қозоғистон ва Россия томонлари газ етказиб бериш, қайта ишлаш ва узатиш соҳасидаги ҳамкорликни ошириш йўлларини муҳокама қилдилар.
Қозоғистон ва Россия энергетика вазирликлари йиллик 10 миллион тонна Россия нефтини ўтказиш бўйича ҳукумат шартномаларини 2033-йил охиригача узайтирди.
Қозоғистон энергетика вазири Алмасдам Саткалитев июн ойи бошида мамлакат Россия газини Ўзбекистонга ўтказишдан манфаатдор эканлигин ва бу мақсадга эришиш учун зарур инфратузилмани тайёрлашни режалаштираётганини маълум қилган эди.
Айтиш керакки Европа давлатлари 2022-2023-йиллар қиш фаслида Россия газининг қитъага экспортии тўхтаб қолгани сабабли қийинчиликларга учраган вазиятда, Хитой мамлакати Россиядан энергия ташувчиларини харид қилиш бўйича рекорд ўрнатди ва Ҳиндистон эса Россия нефтининг биринчи харидорига айланди.