Жорий йил охиридан Россия Ўзбекистонга газ транспортировкасини бошлайди
Тошкент расмийлари ва Россиянинг Газпром ширкати Ўзбекистон республикасига газ экспорти ва транспортировкаси бўйича келишув ҳамда Россия газ тузатиш тизимни тартибга солиш масаласида " йўл картаси"ни имзолади.
Бу ҳужжатларни Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзааҳмадов ва Газпром бошқаруви раиси Алексей Миллер имзолади. Мазкур маросимида, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжев ҳам қатнашди.
Энергетка вазирлиги мутасаддилари Россия газини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга экспорт қлиш 2023-йилнинг тўртинчи чорагида бошланишини таъкидлади.
Жорий 2023-йил январ ойи охирида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва Россия федерациясини Газпром ширкати ўртасида газ соҳасида ҳамокрилк бўйичва " йўл харитаси" имзоланган эди Газпром бир ҳафта олдинги Қозоғистон билан ҳам бунга ўхшаган ҳужжат имзолаганди.
Ўтган йилнинг ноябр ойида Ўзбекистон ва Қозоғистонга " 3 томонлама газ иттифоқи" тузишни таклиф қилган эди.
Россия томони бу таклиф сиёсий шартлар эвазига газ етказиб бериш дегани эмас балки тижорат манфаатларини мувофиқлаштириш билан боғлиқлигини ҳам хабар қилган.
Жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекстон энергетика вазири Россия гази Ўзбекистонга " Марказий Осиё-Марказий" газ қувури орқали экспорт қилинишини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз Россия федерацияси Ўзбекистон энг йирик ва яқин иқтисодий ва савдо шерикларидан бири ҳисобланади.
Россия ва Ўзбекистоннинг савдо айирбошлаш ҳажми ўтган 2022-йилда 8 миллиард долларни ташкил қилганди.