Бахтиёр Саидов БАА вице-президенти билан учрашди
июн 22, 2023 13:12 Asia/Tashkent
Таъкидланишича, томонлар Ўзбекистон – БАА алоқаларини янада кенгайтириш бўйича мулоқот ўтказган.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Абу-Дабида Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) вице-президенти, бош вазири ўринбосари, президент девони вазири Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашди.
“Ўзбекистон – БАА алоқаларини янада кенгайтириш, иқтисодий дипломатияни илгари суриш, доимий алмашинувларни қўллаб-қувватлаш, дўстлигимизни мустаҳкамлаш юзасидан самимий мулоқот ўтказдик”, - деб ёзади Саидов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саидов Абу-Дабида БАА ташқи ишлар вазири Шайх Абдулла бин Зоид Ол Наҳаён ва бош вазир ўринбосари Сайф Бин Зойид Ол Наҳаён билан ҳам учрашган эди.
Ёрлиқ