июн 24, 2023 09:57 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва ЕХҲТ ДИИҲБ сайловларни кузатиш миссияси раҳбарининг учрашуви бўлиб ўтди
    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва ЕХҲТ ДИИҲБ сайловларни кузатиш миссияси раҳбарининг учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов  ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ЕХҲТ ДИИҲБнинг сайловларни кузатиш бўйича миссияси раҳбари, элчи Урсула Гачекнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Ҳамкорлик юзасидан самарали фикр алмашилган ва ДИИҲБ кузатувчилар миссиясининг бўлажак президент сайловида иштирок этиши муҳокама қилинган.

Миссия Тошкентда жойлашган 11 нафар халқаро эксперт ва 24 нафар узоқ муддатли кузатувчидан иборат асосий гуруҳдан иборат бўлиб, улар 14 июндан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб жойлаштирилди. ДИИҲБ, шунингдек, сайлов кунидан бир неча кун олдин келадиган 250 нафар қисқа муддатли кузатувчиларни жалб этишни режалаштирмоқда.

Миссия сайловларнинг ЕХҲТ ва бошқа халқаро мажбуриятлар, демократик сайловлар ўтказиш стандартларига ҳамда миллий қонунчиликка мувофиқлигини баҳолайди деб хабар қилгна Кун сайти.

Кузатувчилар сайлов кунигача ҳам, кейин ҳам сайловнинг барча жабҳаларини диққат билан кузатиб боради. Аниқ йўналишлар қаторига норматив-ҳуқуқий базани амалга ошириш, сайловолди ташвиқот, жумладан, ижтимоий тармоқларда, барча даражадаги сайлов комиссиялари фаолияти, сайловга оид низоларни ҳал этиш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиш киради. Кузатувчилар ДИИҲБнинг сайловлар бўйича олдинги тавсияларининг бажарилишини ҳам баҳолайди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида «Бугун Тошкентда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ЕХҲТ ДИИҲБ) сайловларни кузатиш бўйича миссияси раҳбари Урсула Гачек хоним олиялари билан учрашишдан мамнун бўлдик», – деб ёзди

Ёрлиқ