Ўзбекистон сенати Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ҳарибй ҳамкорилк шартнмоаисни ратификация қилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i85230-Ўзбекистон_сенати_Ўзбекистон_ва_Покистон_ўртасидаги_ҳарибй_ҳамкорилк_шартнмоаисни_ратификация_қилди
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг наватдаги мажлисида Ўзбекистон ва Покистон ҳукуматлари ўртасидаги ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонун кўриб чиқилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
июн 24, 2023 14:38 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон сенати Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик шартномасини ратификация қилди
    Ўзбекистон сенати Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик шартномасини ратификация қилди

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг наватдаги мажлисида Ўзбекистон ва Покистон ҳукуматлари ўртасидаги ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонун кўриб чиқилди.

Битим 2022 йил 3 март куни Исломободда имзоланган деб хабар қилган Спутник сайти.

Мажлисда битимнинг асосий мақсади тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик тамойили асосида икки мамлакат ўртасида ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорликни янада ривожлантириш экани қайд этилди.

Ўзбекистонлик сенаторлар ратификация қилиш учун тақдим этилган битимнинг аҳамиятини юқори баҳолаб, Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ҳарбий-техникавий соҳадаги ҳамкорлик икки давлат қуролли кучларининг мудофаа салоҳиятини янада ошириш ва минтақавий хавфсизлик асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлашди.