Шавкат Мирзиёев Швецияда Қуръон ёқиб юборилганини ёвуз ҳаракат деб атади
(last modified Wed, 05 Jul 2023 09:04:30 GMT )
июл 05, 2023 14:04 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Швецияда Қуръон ёқиб юборилганини ёвуз ҳаракат деб атади
    Шавкат Мирзиёев Швецияда Қуръон ёқиб юборилганини ёвуз ҳаракат деб атади

Шавкат Мирзиёев Швецияда Қуръони карим ёқиб юборилгани ҳақида гапириб, буни ёвуз ҳаракат деб атади ва кескин қоралади. «Биз радикализм ва экстремизмнинг ҳар қандай кўринишларига, турли миллат ва халқларнинг диний қадриятларига нисбатан ҳурматсизлик кўрсатишга мутлақо қаршимиз», — деди у.

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашуви чоғида Швецияда Қуръони карим ёқиб юборилганига муносабат билдириб, буни ёвуз ҳаракат деб атади ва кескин қоралади.

«Айни вақтда биз радикализм ва экстремизмнинг ҳар қандай кўринишларига, турли миллат ва халқларнинг диний қадриятларига нисбатан ҳурматсизлик кўрсатишга мутлақо қаршимиз. Жумладан, яқинда Швецияда содир этилган, муқаддас Қуръони каримни ёқиб юборишдек ёвуз ҳаракатларни кескин қоралаймиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

Унинг таъкидлашича, Ер юзидаги миллионлаб инсонларнинг дину диёнати, эзгу ҳиссиётларини ҳақорат қиладиган бундай ҳолатларга асло йўл қўйиб бўлмайди.