Турли давлатлар етакчилари Мирзиёевни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
Мирзиёев Марказий Осиё, россия, Туркия ва озарбайжон етакчилари мирзиёев билан боғланиб, сайловдаги ғалабаси билан қутлашди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни биринчи бўлиб Туркманистон Миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов телефон орқали боғланиб табриклади. Туркманистон етакчиси Мирзиёевни муддатидан илгари ўтказилган президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан самимий табриклаб, қардош Ўзбекистон халқига фаровонлик ва равнақ тилади.
Шунингдек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Тожикистон раҳбари Ўзбекистон етакчисини сайловда қозонган ишончли ғалабаси билан самимий қутлади.
Шунингдек, Қозоғистон ва Қирғизистон раҳбарлари ҳам Шавкат Мирзиёевни президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади.
Россия президенти Владимир Путин ҳам Ўзбекистон президенти лавозимига қайта сайланган Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади.
“Сайловдаги ишончли ғалабангиз Сизнинг юқори сиёсий обрўйингизни тасдиқлайди, мамлакатнинг янада изчил ривожланиши, унинг халқаро мавқеини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган Сиз томонингиздан ўтказилаётган кенг кўламли ислоҳотларни халқ ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаётганидан далолат беради”, - дейилади табрикда.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ҳам Ўзбекистон президенти билан телефон мулоқотида Шавкат Мирзиёевни президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан самимий табриклаб, дўст Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.
Шунингдек Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Ўзбекистон президенти билан телефон орқали мулоқот зтказиб, Мирзиёевни муддатидан илгари президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан дилдан қутлади, сайловчиларнинг овоз беришдаги фаол иштирокини ҳамда Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳоли томонидан кенг қўллаб-қувватланганини таъкидлади.