июл 12, 2023 09:37 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиё давлатлари орасида 2022-йилда хорижий капитални жалб қилиш бўйича Қозоғистон ва Ўзбекистон етакчилик қилмоқда

Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон ўтган йили 6 миллиард доллардан ортиқ хорижий сармоя жалб этган давлат бўлди, Ўзбекистон эса иккинчи ўринни эгаллади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, БМТ ҳисоботига кўра, Қозоғистон постсовет ҳудудида ва денгизга чиқиш имкони йўқ давлатлар орасида сармоя киритиш бўйича етакчига айланди.

Умуман олганда, ўтган йил давомида Марказий Осиё давлатлари томонидан 10 миллиард доллар жалб қилинган бўлса, унинг 61 фоизи Қозоғистон ҳиссасига тўғри келади, бу эса ушбу давлат учун сўнгги 5 йилдаги рекорд кўрсаткичдир.

Соф хорижий инвестициялар оқими бўйича кейинги ўринларни Ўзбекистон, Литва, Грузия, Беларус ва Латвия эгаллаган.

Ёрлиқ