июл 25, 2023 14:30 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда электромобиллар импорти қарийб 5 баробарга ошди
    Ўзбекистонда электромобиллар импорти қарийб 5 баробарга ошди

Ўзбекистонда электромобиллар импорти қарийб 5 баробарга ошди, дея хабар берди Ўзбекистон Статистика агентлиги.

Қайд этилишича, Ўзбекистон 6 ойда энг кўп Хитойдан электромобиль импорт қилган.

2023 йилнинг январь-июнь ойларида 10 та хорижий давлатдан қиймати 167 млн долларга 5 403 та электромобиль импорт қилган.

Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4289 тага ёки қарийб 5 баробарга ошган.

Ёрлиқ