Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ошди
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айирбошлаш кўпайди.
Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Ўзбекистон Статистика агентлиги душанба куни 2023-йилнинг биринчи ярмида бу мамлакат ва Қозоғистон ўртасидаги савдо ҳажми тахминан 2,2 миллиард долларни ташкил этганини эьлон қилди.
Биринчи ярим йиллик якунларига кўра, Қозоғистон Ўзбекистоннинг учта асосий ташқи савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади.
Бугунги кунга қадар Ўзбекистон дунёнинг 183 давлати билан савдо алоқаларини ўрнатган. Хитой ҳамон бу давлатнинг асосий савдо шериги бўлиб, бу икки давлат ўртасидаги молиявий айланма 5,2 миллиард долларни (умумий кўрсаткичнинг 18,1 фоизини) ташкил этди. Россия бу индексда 4,4 миллиард доллар (11,15 фоиз) айланмаси билан иккинчи ўринда туради. Қозоғистон 2,2 миллиард доллар (7,5 фоиз) айланмаси билан учинчи ўринда.
Умумий товар айланмаси таркибида Ўзбекистон Қозоғистонга 699,3 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилган бўлса, импорт 1,5 миллиард долларни ташкил этди.
2022-йил охиригача Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми беш миллиард долларга етиши аввалроқ хабар қилинган эди.