июл 21, 2023 13:33 Asia/Tashkent
  • 6 ойда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси қарийб 30 млрд долларни ташкил қилди
    6 ойда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси қарийб 30 млрд долларни ташкил қилди

6 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси қарийб 29,2 млрд АҚШ долларига етган.

2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси қарийб 29,2 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4,7 млрд АҚШ долларига ёки 19,4 фоизга ошган.

Ўзбекистон Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 6 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида экспорт 12,1 млрд АҚШ доллари ва импорт 17 млрд АҚШ долларини ташкил этган. 

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-май ойларида жаҳоннинг 183 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.

Ёрлиқ