июл 29, 2023 12:02 Asia/Tashkent
  • Жамшид Қўчқоров Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Ясутоши Нишимура билан учрашди
    Жамшид Қўчқоров Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Ясутоши Нишимура билан учрашди

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров бошчилигидаги мамлакат делегациясининг Токиога ташрифи доирасида Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Ясутоши Нишимура билан учрашув бўлиб ўтди.

Ясутоши Нишимура Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасининг ҳаракатлантирувчи кучи эканлигини таъкидлаб, Япония ҳукумати кадрлар тайёрлаш, саноатни ривожлантириш ҳамда “яшил” иқтисодиётга ўтиш бўйича икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятида эканини билдирди.

Бўлиб ўтган учрашув якунида томонлар “яшил” трансформация, барқарор ривожланиш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни келгусидаги икки томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишлари сифатида белгилаб олиш муҳим эканини тасдиқлади.

Шунингдек, Ўзбекистон делегациясининг ташрифи доирасида меҳнат миграцияси соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган ишбилармонлик учрашуви, шунингдек, Нагоя шаҳри мери Такаши Кавамура билан учрашув бўлиб ўтди.

Маьлумот учун, ўтган ойда Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (ЖИCА) Ўзбекистондаги янги раҳбари Ёшибуми Биту Ўзбекистондаги ҳамкорликни амалга ошириш бўйича ўзаро қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳамкорлик соҳаларини кенгайтириш бўйича келишиб олдилар.

Ушбу учрашувда Ўзбекистонга япон сармояси ҳажми ортиб бораётгани, жумладан, энергетика, инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, таьлим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида умумий қиймати 3 миллиард 500 миллион долларлик 11 та лойиҳа амалга оширилаётгани алоҳида таькидланди.

Ёрлиқ