Ўзбекистон ва Озарбойжон ҳарбийлари қўшма ўқув машғулотлари ўтказди
Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасида «Ноқонуний қуролли тузилмаларни чеклаш, кучсизлантириш ва йўқ қилиш бўйича қўшинлар махсус ҳаракатини ташкиллаштириш ва олиб бориш» мавзусида икки давлат ҳарбий бўлинмаларининг биргаликдаги UZAZ—2023 компьютер қўмондонлик-штаб ўқув машғулоти ўтказилди.
Аввал гуруҳларнинг тактик вазифаси тақсимоти, дастлабки ҳолат харитаси ва жанг олиб боришга оид бошқа маълумотлар етказилди ҳамда машқнинг фаол босқичига тайёргарлик кўриш бошланди.
Ўқув давомида чегарани бузиб ўтишга уриниш ва ноқонуний қуролли тузилмаларга қарши жанг олиб бориш бўйича икки давлат ҳарбийлари ўзаро фикр ва малака алмашилди.
Қуролли тўқнашувларда ҳарбий ҳаракатлар, махсус гуруҳ ва батальоннинг жанговар ҳаракатлари назарий ва амалий жиҳатдан кўриб чиқилди.