Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили ўзгарди
(last modified Sat, 05 Aug 2023 08:45:27 GMT )
август 05, 2023 13:45 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили ўзгарди
    Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили ўзгарди

Улуғбек Лапасов Ўзбекистоннинг БМТдаги янги доимий вакили этиб тайинланди.

У бунгача Ўзбекистоннинг Женева шаҳридаги БМТ бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили лавозимида ишлаган. У бу лавозимга 2018 йил июль ойида тайинланган.

2022 йил август ойида Улуғбек Лапасовга 2-даражали фавқулодда ва мухтор элчи унвони берилди.

2021 йил ноябрь ойида Осиё-Тинч океани минтақавий гуруҳига аъзо давлатлар Улуғбек Лапасовнинг 2022 йил учун БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши раиси ўринбосари лавозимига номзодини бир овоздан қўллаб-қувватлагани хабар қилинган эди.

Улуғбек Лапасов 1982 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган. 2016 йилда Ўзбекистоннинг БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакилининг Швейцариядаги маслаҳатчиси этиб тайинланган.