Жаҳон банки Ўзбекистонга зарарли чиқиндиларни камайтириш дастури учун $46 млн доллор ажратади
Маблағлар энергия ресурслари истеьмолини ва иссиқхона газлари эмиссиясини камайтиришга сарфланади.
Ўзбекистон Президенти томонидан Жаҳон банкининг саноат чиқиндиларини камайтиришга қаратилган лойиҳасини амалга ошириш бўйича қарори имзоланди.
Унда белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун банкнинг $46,2 млн миқдоридаги маблағлари ўзлаштирилиши қайд этилган.
Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга оширилаётган мазкур лойиҳа қуйидаги икки компонентдан иборат:$20 млнлик молиялаштириш миқдори билан “Камайтирилган эмиссияларни сотиб олиш тўғрисидаги битим”; $25 млнлик маблағ билан юмшатиш бўйича сотиб олиш шартномаси.
Биринчи келишувга кўра, углерод чиқиндиларини камайтиришнинг келишилган нархи 1 тонна учун $15 млнни, иккинчисига кўра эса 1 тонна учун $30 млнни ташкил этади. Ҳужжатда қайд этилишича, лойиҳа 2023-йилдан 2028-йилгача мамлакат бўйлаб амалга оширилади.