Шавкат Мирзиёев Венгрияга борди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга сафар қилди.
Мирзиёев Будапешт шаҳрида Венгрия Бош вазири билан музокара ўтказади.
Спутник сайтига кўра, Венгриянинг давлат байрами – авлиё Иштван кунига бағишланган тадбирларда иштирок этиш ҳамда енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг финал беллашувларини кузатиш режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев 16 март куни Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) навбатдан ташқари саммитининг асосий тадбирлари доирасида Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашув ўтказган эди. Унда мамлакатларнинг етакчи компаниялари иштирокидаги қўшма инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва тезлаштириш масалалари муҳокма қилинади
Ўтган йили ноябрь ойида Виктор Орбан ТДТ саммитида иштирок этиш учун Самарқандга келанди