сентябр 01, 2023 13:24 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Мустақиллик куни билан табриклади
    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Мустақиллик куни билан табриклади

У ўз табрик сўзида президент ўтган 32 йилга назар солиб, бўлиб ўтган қийинчиликлар ва эришилган ютуқларни айтиб ўтди.

"Ўттиз икки йил аввал туғилган гўдак бугун ўзининг мустақил фикри, дунёқараши, орзу-истаклари ва мақсадларига эга шахс сифатида вояга етди. Худди шу сингари, бугунги Ўзбекистон ҳам, ўтган даврда турли синовларда тобланиб, тажриба орттириб, ўзининг аниқ мақсади ва йўли, позициясига эга бўлган катта давлат сифатида шаклланди", - деди Ўзбекистон раҳбари.

Шунингдек, Ўзбекистон президенти ўз табрик сўзида ўқитувчилар, деҳқонлар, ҳарбийлар, тадбиркор ва ҳатто хорижда яшаётган ватандошларни ҳам айтиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев шунингдек, тарихига назар солиб, қатағон йилларида айбланган 856 нафар ўзбекистонликлар оқланганини, пахта сиёсати оқибатлари ва бошқа муҳим воқеаларни ҳам айти бўтди.

Президент қўшни мамлакатлар билан муносабатлар янги даражага кўтарилганини алоҳида қайд этди.

"Фурсатдан фойдаланиб, Янги Ўзбекистонни барпо этишда фидокорона меҳнат қилиб келаётган барча юртдошларимизга, она халқимга чин қалбимдан миннатдорлик билдираман.

Сиз, азизларни, каттаю кичик барча ватандошларимни бугунги улуғ айём – Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги билан яна бир бор чин қалбимдан табриклайман - деб табрик сўзларини якунлади Мирзиёев.

Ёрлиқ