сентябр 04, 2023 22:03 Asia/Tashkent
  • Хитойдан Ўзбекистонга навбатдаги трансчегаравий юк ташиш йўли очилди
    Хитойдан Ўзбекистонга навбатдаги трансчегаравий юк ташиш йўли очилди

Хитой жанубидаги Лючжоу шаҳридан Ўзбекистонга «Хитой-Марказий Осиё» юк ташуви доирасида биринчи поезд жўнаб кетди.

261 та автомобил ортилган поезд 30 август куни Лючжоу шаҳридан Тошкент томон йўлга чиқди. ва икки ҳафтадан кўпроқ вақтда Ўзбекистонга етиб келади.

«Лючжоу-Тошкент» йўналиши Хитой-Европа ва Хитой-Марказий Осиё юк ташувлари доирасидаги олтинчи трансчегаравий каналга айланди. Сўнгги йилларда Лючжоу жойлашган Гуанси-Чжуан автоном вилоятининг маъмурий маркази Наннинг шаҳридаги Хитой темир йўллари бошқармаси томонидан Наннинг-Москва, Наннинг-Олмаота, Лючжоу-Москва, Лючжоу-Олмаота ва Наннинг-Тошкент йўналишида юк ташувлари очилган эди.

Ушбу каналлар орқали Гуанси-Чжуан автоном вилоятидан автомобиллар, оғир техника, озиқ-овқат ва бошқа товарлар экспорт қилинади.

Лючжоу Хитойда автомобил қисмларини ишлаб чиқариш ва транспорт воситалари ва бутловчи қисмларни экспорт қилишнинг асосий базаси ҳисобланади.

Ёрлиқ