Минскда Танзила Норбоева Белорус президенти билан учрашди
Минскда Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ва Белорус президенти Александр Лукашенко учрашуви бўлиб ўтди.
Белорус президенти Александр Лукашенко Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева билан учрашганида Ўзбекистон ва Белоруснинг самарали ҳамкорлиги ҳамда халқаро платформаларда ва интеграция бирлашмаларида бир-бирини қўллаб-қувватлаб келаётганини алоҳида таъкидлади. Беларуснинг ШҲТга аъзолигига жадал кириши масаласида кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдирди.
Спутник сайтига кўра, шу кунларда Минск шаҳрида бўлиб ўтаётган Беларусь-Ўзбекистон аёллар бизнес-форуми мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришда ўзининг муҳим ролини ўйнайди.
"Мен минтақавий ҳамкорликка ўтишимизни жуда истардим (Россия Федерациясида бўлгани каби, бизда аллақачон тажриба бор), унинг асоси иқтисодиётдир. Бу биз учун муҳим, Ўзбекистон учун технология жиҳатидан ундан ҳам муҳимроқ", - деди Лукашенко.