Эрдўғон Ўзбекистонга келади
-
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон
Туркия президенти Тойиб Эрдўғон мамлакатга расмий ташрифи давомида Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи, Бош вазир Шавкат Мирзиёев билан учрашади
ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон ушбу ҳафтада Ўзбекистон ва Покистонга сафар уюштиради, деб хабар тарқатмоқда Спутник
"Эрдўғон иккиёқлама муносабатлари мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон ва Покистон давлатларига сафар уюштирмоқда", — дейилган Туркия раҳбари матбуот-хизмати расмий сайтида.Хабарда таъкидланишича, 16 ноябр куни Туркия президенти Покистонга ташриф буюради, ва икки кунлик сафари давомида мамлакат президенти Мамнун Ҳусайн ҳамда Бош вазир Навоз Шариф билан учрашади. Эрдўғон, шунингдек, Исломободда мамлакат парламенти ва сенати олдида чиқиш қилади. шундан сўнг, Туркия президенти Лахорга йўл олиб, у ерда Навоз Шариф билан биргаликда икки мамлакат ишбилармон доиралари билан ўтказиладиган учрашувда иштирок этади. Сўнгра, Эрдўғон Ўзбекистонга йўл олиб, 17-18 ноябр кунлари Самарқандда Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказиши маълум қилинмоқда.