Ўзбекистон президенти Покистон делегациясини қабул қилди
-
Ўзбекистон президенти Покистон делегациясини қабул қилди
Кеча 5 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Ўзбекистнга ташриф буюрган Покистон Ислом Республикаси Қуролли кучлари Қуруқлик қўшинлари қўмондони генерал Асим Мунир бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда, Ўзбекистон ва Покистон орасида ўзаро савдонинг юқори ўсиш суръатини давом эттириш, инфратузилмавий лойиҳаларни тезлаштириш ҳамда икки мамлакат етакчи корхоналарининг кооперация алоқаларини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, “Термиз – Мозори Шариф - Пешовар” темир йўлини барпо этиш лойиҳасини илгари суриш мақсадида амалий саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Бундан ташқари, минтақада хавфсизликни таъминлаш мақсадида, Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши нуқтаи назаридан фикр алмашилди.