7 ойда 2,5 млн нафар Ўзбекистонлик сайёҳлик мақсадида хорижга сафар қилди
2023 йилнинг январ-июл ойларида 2,5 миллион нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда хорижга сафар қилди.
Ўзбекистон Статистика агентлиги томонидан маълум қилинишича, ўзбекистонликлар январ-июл ойларида энг кўп сафар қилган давлатлар орасида Қирғизистон биринчи ўринни эгаллаб турибди – 1 млн.
Кейинги ўринлардан мос равишда 625,5 минг нафар ва 421,4 минг нафар ўзбекистонлик сафарни амалга оширган Тожикистон ҳамда Қозоғистон жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
Россия – 122,1 минг нафар;Туркия – 102,7 минг нафар;БАА – 70,8 минг нафар;Саудия Арабистони – 35,2 минг нафар;Кувайт – 21,2 минг нафар;Миср – 15,1 минг нафар;Озарбойжон – 10,5 минг нафар;Жанубий Корея – 8,4 минг нафар;Ҳиндистон – 5,9 минг нафар;АҚШ – 5,8 минг нафар.