сентябр 13, 2023 13:51 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлайди
    Ўзбекистон президенти Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлайди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кейинги ҳафта АҚШга боради.

Ўзбекистон Республикаси президенти, Нью-Йорк шаҳрида ўз ишини бошлайдиган БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси доирасида юқори даражадаги умумсиёсий мунозараларида иштирок этиб, нутқ сўзлайди.

Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов сўзларига таяниб Газета сайтининг хабар қилишича, мирзиёев халқаро ҳамжамиятни нафақат юртимиздаги ислоҳотлар жараёни, инсон ҳуқуқлари, ижтимоий-сиёсий модернизация соҳаларида эришилган натижалар билан таништирадилар, балки ҳам минтақавий, ҳам глобал аҳамиятга эга қатор муҳим ташаббусларни илгари суради.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев  ташриф доирасида АҚШ президентининг таклифига биноан ўтказиладиган «С5+1» форматидаги АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашувида қатнашади.

«Марказий Осиё + АҚШ» формати илгари ҳам бўлган, лекин бу сафарги учрашув илк бор олий даражада, давлат раҳбарлари иштирокида ташкил этилади.

Ёрлиқ