Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашувида нутқ сўзлади
(last modified Thu, 14 Sep 2023 14:03:31 GMT )
сентябр 14, 2023 19:03 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашувида нутқ сўзлади
    Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашувида нутқ сўзлади

Бугун Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашувида сўзлаган нутқида мамлакатлар ўртасида ҳамкорлик истиқболлари бўйича қатор таклифлар қилди.

Эслатиб ўтаимз Ўзбекистон президенти Шавкат Мириёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан Душанбе шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этди.

Спутник сайтига кўра, минтақа иқтисодий ўсиш ва инвестицион фаоллик марказларидан бирига айланмоқда, Ғарбни Шарқ ва Шимолни Жануб билан боғлайдиган транспорт хаби бўлишдек тарихий вазифани яна ўз зиммасига олмоқда.

"Савдо-иқтисодий ҳамкорлик минтақавий шериклик ва интеграциянинг асосий ҳаракатлантирувчи кучидир. Биз ушбу йўналишда минтақа мамлакатлари билан амалий ҳамкорликни ривожлантириш учун Ўзбекистонда барча зарур шарт-шароитларни яратмоқдамиз", - деди мамлакат етакчиси.

Товар айланмаси ҳажмини ошириш мақсадида истисно ва чекловларсиз тўлақонли эркин савдо зоналарини тезроқ шакллантириш таклиф қилинди.

Шу муносабат билан минтақада барқарор савдо-логистика занжирларини шакллантириш, чегараолди ҳудудларида савдо ва кооперация марказларини очиш ва кенгайтириш, ўзаро савдо бўйича қонунчиликни уйғунлаштириш ва бу борадаги тўсиқларни бартараф этиш, божхона маъмурчилиги, санитар ва фитосанитар назорати, товарларнинг қаердан олиб келинаётганини сертификатлаш бўйича ягона электрон платформалар яратиш, минтақавий электрон савдо майдонини ишга туширишни кўзда тутадиган комплекс минтақавий дастурни қабул қилиш зарур.

"Иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ таҳдидларга қарши курашиш минтақанинг барқарор ривожланишини таъминлашнинг энг муҳим омилига айланмоқда. Шу муносабат билан, келгуси йил баҳор фаслида Самарқандда Марказий Осиёдаги иқлим ўзгаришларига бағишланган халқаро форум ўтказмоқчимиз, - деб, давлат раҳбари минтақа мамлакатлари делегацияларини ушбу форумга таклиф этди.

Душанбе шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда минтақада кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, сиёсий мулоқотни ривожлантириш, савдо, инвестициялар, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва экология соҳаларида қўшма дастур ва лойиҳаларни илгари суриш, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш, хавфсизлик соҳасидаги замонавий таҳдид ва хатарларга қарши чора кўриш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир якунида қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинди:

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашуви якунлари бўйича қўшма баёнот;

Қозоғистон Республикаси, Қирғиз Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида ёшларга оид сиёсатнинг умумий йўналишлари тўғрисида битим;

Марказий Осиёда ерусти транспортининг ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш тўғрисида битим;

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари ишлари бўйича Миллий мувофиқлаштирувчилар кенгаши тўғрисида низом;

2022-2025 йилларда Марказий Осиёда саломатлик ва фаровонликни қўллаб-қувватлаш учун “йўл харитаси”.