Душанбеда Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмоннинг учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Душанбега буюрган ташрифида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон учрашувида шунингдек олий даражадаги келишувлар ижросининг амалий жиҳатларига, энг аввало, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперация лойиҳаларини илгари суриш ва маданий-гуманитар алмашинув дастурини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Бу борада қўшма Ҳукуматлараро комиссия самарали фаолият олиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди деб хабар қилган Спутник сайти.
давлат раҳбарлари Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммити кун тартибига киритилган масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
Минтақавий ҳамкорликнинг бошқа жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди.