сентябр 15, 2023 13:27 Asia/Tashkent
  • Евроосиё иттифоқи ва Ўзбекистон танзит соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиришни муҳокама қилди
    Евроосиё иттифоқи ва Ўзбекистон танзит соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиришни муҳокама қилди

Тошкентда Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Евроосиё иқтисодий комиссияси энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошев билан учрашди.

Тошкентда Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Евроосиё иқтисодий комиссияси энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошев билан учрашди.

"ЕОИИ давлатлари ва МДҲ ҳамкорлари – Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, шунингдек, Хитой, Ҳиндистон, Эрон ва Яқин Шарқ, Жануби-Шарқий Осиё, Лотин Америкаси мамлакатлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва уни ривожлантириш учун халқаро йўлда янги имкониятлар янги савдо бозорларининг шаклланиши, савдо йўллари ва транспорт йўлакларининг ўзгариши муносабати билан очилмоқда", — деди Арзибек Кожошев.

Унинг сўзларига кўра, юк оқимининг Шарқ ва Осиёга бурилишини инобатга олган ҳолда, Шимолий-Жануб, Европа-Ғарбий Хитой, Янги Ипак йўли, Транскаспий халқаро транспорт йўналиши коридорлари янги аҳамият касб этмоқда.

Илҳом Маҳкамов Ўзбекистоннинг Евроосиё маконида транспорт соҳасидаги интеграция жараёнларидаги иштирокининг стратегик аҳамиятини тасдиқлади. Шунингдек, Ўзбекистон Транспорт вазирлиги вакиллари Комиссиянинг транспорт блоки объектларида ишлашдаги иштирокини фаоллаштиришга тайёрлигини билдирди.

Ўз навбатида, Арзибек Кожошев Илҳом Маҳкамовни ЕОИИ мамлакатлари транспорт соҳасидаги ваколатли органлари раҳбарларининг йиғилишида иштирок этишга таклиф қилди.

Ёрлиқ