«Навбаҳор» сафарда «Ал Ҳилол» билан баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди
Осиё Чемпионлар Лигасида Д гуруҳида 1-тур баҳслари якунланди.
Турнирдаги дебютини ўтказаётган Наманганнинг «Навбаҳор» клуби қитъанинг 4 карра чемпиони, таркибида Неймар, Невеш ва Митрович каби юлдузларни жамлаган «Ал Ҳилол» билан дуранг қайд этди.
52-дақиқада Аброр Исмоиловн ажойиб рейди ва узатмаси билан Тома Табатадзени бирга-бир вазиятга чиқарди, грузиялик ҳужумчи эса ҳисобни очди. Беллашув гўёки «лочинлар» ғалабасига қараб кетаётганди, аммо ҳакам тўхталишлар учун 14 дақиқа қўшиб берди ва мезбонлар 90+10-дақиқада тўп киритиб мағлубиятдан қутулиб қолишди.
2-турда Самвел Бабаян бошқарувидаги «Навбаҳор» Мумбай клубини қабул қилади. Беллашув 3 октябр куни ўтказилади.
Шунингдек, қаршиликларнинг Насаф клуби сафарда “Ал-Файсали”ни мағлуб этди. Ягона гол 90+8 дақиқада Зафармурод Абдураҳматов томонидан киритилди. ОКМК эса Саудия Арабистонига сафар қилиб, “Ал-Иттиҳод”га 3:0 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувдаги барча гол 1-бўлимда киритилди.