сентябр 20, 2023 19:10 Asia/Tashkent
  • Эрон компаниялари иштирокида Ўзбекистон тиббиёт ускуналари кўргазмаси бошланди
    Эрон компаниялари иштирокида Ўзбекистон тиббиёт ускуналари кўргазмаси бошланди

Бугун (чоршанба) Тошкентда Ўзбекистон халқаро тиббий асбоб-ускуналар кўргазмаси бошланди.

Эрон телерадиокоманиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон халқаро тиббий асбоб-ускуналар кўргазмасида (UZMEDEXPO 2023) Эроннинг билимга асосланган компаниялари павилёни очилган.

Эроннинг 15 та билимга асосланган компанияси ушбу павилёнда соғлиқни сақлаш, тиббиёт муҳандислиги, тиббий асбоб-ускуналар ва фармацевтика соҳасидаги ўз ютуқ ва имкониятларини намойиш этмоқда.

Кеча ва ушбу кўргазманинг расмий бошланишидан аввал Эроннинг билимга асосланган компаниялари ва Ўзбекистон компаниялари вакиллари иштирокида Б2Б (Бизнесдан бизнесга) учрашувлар бўлиб ўтди. Ушбу кўргазма 22-сентабр, жума кунигача давом этади.

Ёрлиқ