сентябр 21, 2023 19:59 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон табиий газининг Хитойга экспорти 40 фоизга камайган
    Ўзбекистон табиий газининг Хитойга экспорти 40 фоизга камайган

ТАСС Хитой Халқ Республикаси божхона бош бошқармаси Ўзбекистон табиий газининг Хитойга экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга камайган.

ТАССга таяниб Қалампир сайтининг хабар қилишича, август ойида Ўзбекистондан Хитойга ойлик газ етказиб бериш июль ойидаги кўрсаткичга нисбатан қарийб 18 фоизга пасайиб, 75,27 миллион долларни ташкил этди. Бунгача Ўзбекистон газ экспортини икки ой кетма-кет оширган. 

Январь-август ойларида Ўзбекистон Хитойга 370,57 миллион долларлик табиий газ экспорт қилган. 

Туркманистон Хитойга газ етказиб бериш бўйича етакчиликни сақлаб қолишда давом этиб, саккиз ой ичида 6,63 миллиард долларлик газ етказиб берди. Иккинчи ўринда Россия, у экспорт ҳажмини қарийб икки баравар ошириб, 4,46 миллиард долларга етказган бўлса, кейинги ўринларда Мьянма (993 миллион доллар) ва Қозоғистон (782 миллион доллар) бормоқда.

Ёрлиқ