Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Жогорку Кенеши торағаси Нурланбек Шакиевни қабул қилди
(last modified Wed, 27 Sep 2023 05:04:47 GMT )
сентябр 27, 2023 10:04 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Жогорку Кенеши торағаси Нурланбек Шакиевни қабул қилди
    Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Жогорку Кенеши торағаси Нурланбек Шакиевни қабул қилди

Ўзбекистон давлат раҳбари матбуот хизматига кўра, мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев ташриф билан мамлакатда бўлиб турган Қирғизистон Жогорку Кенеши торағаси Нурланбек Шакиевни қабул

Мирзиёев ва Шакиев учрашувида Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Қирғиизстон расмийлари суҳбатида  икки томонлама ҳамкорлик бугун юксак даражага чиққани ва сермаҳсул бўлаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

Турли даражаларда фаол мулоқот ва алмашинувлар олиб борилмоқда, товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажми ортмоқда, кооперация лойиҳалари, шу жумладан, қўшма жамғарма инвестицияларини жалб қилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Кўп қиррали муносабатларни кенгайтириш, олий даражада эришилган келишувларни рўёбга чиқариш ва истиқболли лойиҳаларни илгари суриш, ҳудудлар ва ишбилармонлар даражасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда мамлакатларда маданий-гуманитар тадбирларни ўтказишда яқин парламентлараро алоқаларни ривожлантириш алоҳида аҳамиятга эга экани қайд этилди.

Ихтисослаштирилган халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик ва ўзаро мувофиқлашувни кучайтириш муҳим экани таъкидланди.

Ёрлиқ