сентябр 27, 2023 11:47 Asia/Tashkent
  • Тошкентда Ўзбекистон мудофаа вазири Покистон ҳарбий делегациясини қабул қилди
    Тошкентда Ўзбекистон мудофаа вазири Покистон ҳарбий делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигида Покистон ҳарбий делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Покистон Ислом Республикаси Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, Миллий хавфсизлик кенгаши аъзоси генерал Сахир Шамшад Мирза бошчилигидаги ҳарбий делегация Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига ташриф  буюрди 

Меҳмонларни фахрий қоровул иштирокида расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Ҳарбий оркестр томонидан икки давлат мадҳияси ижро этилди деб хабар қилган Кун сайти.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида ўтказилган икки томонлама ҳамкорлик учрашувида генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов генерал Сахир Шамшад Мирзани Ўзбекистонга ташрифи билан қутлади ҳамда икки томонлама ҳамкорликдаги эришилаётган ютуқларга тўхталиб ўтди.

Ёрлиқ