Тошкентнинг Сергели туманидаги портлашдан зарар кўрганларга моддий ёрдам кўрсатилмоқда
Сергели туманидаги ёнғиндан зарар кўрганларга моддий ёрдам кўрсатилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган 617–Ф-сонли фармойишда назарда тутилган.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган 617–Ф-сонли фармойишга кўра, бу бўйича Ҳукумат комиссияси (16 кишидан иборат) ташкил этилди.
Омборхонада юз берган фавқулодда ҳолат сабабларини ўрганиш, кўрилган талафотларни бартараф этиш ва жабрланганларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиш бўйича тезкор чора-тадбирлар амалга оширилади деб хабар қилган Спутник сайти.
Ўзбекистон Фавқулодда ҳолат оқибатида зарар етказилган ҳар бир уй-жойни, жумладан, аҳоли хонадонлари, кўп қаватли уй-жойларнинг фасад қисмлари, дераза ва ромлари ҳамда таъмирталаб аҳволга келиб қолган бошқа бино ва иншоотларга етказилган зарарларни бартараф этиш бўйича моддий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилади.
Тошкент вилоятининг Сергели туманида содир бўлган фавқулодда вазият юзасидан олиб борилаётган зарурий чора-тадбирларга адлия органлари ҳам жалб қилинган.
Вазирлик ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги республика суд экспертиза марказининг 20 нафар эксперти воқеа содир бўлган жойда иш олиб бормоқда. Улар ҳолат бўйича тайинланган тегишли суд экспертизалари юзасидан объектларни дастлабки кўздан кечириш, ходиса келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, фуқароларнинг мол-мулкларига етказилган зарарлар миқдорларини аниқлаш ишларини амалга оширишяпти.
Экспертлар Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида фавқулодда вазиятни ўрганиш, кўрилган талафотларни бартараф этиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича тузилган Ҳукумат комиссияси томонидан жалб этилган.