Ханчжоу-2022: ўзбекистонлик курашчилар Осиё ўйинлари ғолиблигини қўлга киритишди
Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида иштирок этаётган кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин ва 1 та кумуш медалига эга чиқди
Қайд этилишича, кеча кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси чинакам қаҳрамонлик кўрсатди.
“Ҳамюртларимиз биринчи куннинг ўзида 3 та олтин ва 1 та кумуш медали билан 100 фоизлик натижа қайд этишди. Мазкур медаллар делегациянинг умумжамоа ҳисобида янада юқори поғонага кўтарилиши учун катта ёрдам бермоқда”, — дея хабар берди Миллий олимпия
Демак, Артём Штурбабин Осиё ўйинлари чемпиони бўлди. -66 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Штурбабин чемпионликни қўлга киритди. У финалда эронлик Мажид Бариманлоуни мағлубиятга учратди.
Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Муҳсин Ҳисомиддинов иккинчи бор Осиё ўйинлари ғолиблигини қўлга киритди. Полвон финалда туркманистонлик Тежен Теженовдан устун келиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Шунингдек, -52 кг вазн тоифасининг финал беллашуви якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар вакили ўзаро тўқнаш келишди. Қизиқарли баҳс Ҳилола Ортиқбоеванинг ғалабаси билан якунланди. Ситора Элмуродова эса мусобақани кумуш медалга сазовор бўлди.