Ханчжоу-2022: ўзбекистонлик футболчи қизлар чорак финалга чиқишди
Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида иштирок этаётган ўзбекистонлик футболчи қизлар чорак финалга йўл олишди, дея хабар берди Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси.
Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида XIX Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Кеча Мидори Хонда бошчилигидаги футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси плей-офф масаласини ижобий ҳал қилди.
Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида иштирок этаётган ўзбекистонлик футболчи қизлар чорак финалга йўл олишди
Улар гуруҳ босқичидаги сўнгги турни Хитойга қарши ўтказиб, 0:6 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Аммо биринчи турда Мўғулистон устудин қозонилган худди шу ҳисобдаги ғалаба чорак финалга чиқиш учун етарли бўлди.
Эслатиб ўтамиз, кеча футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларида чорак финал йўлланмасига эга чиққан эди.