Ўзбекистон президенти Қатарга борди
Ўзбекистон президенти матбуот хизматига кўра, Шавкат Мирзиёев Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Доҳа шаҳрига борди.
Шавкат Мирзиёевнинг Қатарга ташрифи чоғида, Шайх Ҳамад номидаги халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.
Ўзбекистон президентини Қатар бош вазири – ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Мирзиёевнинг давлат ташрифи дастурига мувофиқ, эртага олий даражадаги учрашувлар бўлиб ўтади, етакчилар Ўзбекистон-Қатар муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ривожлантириш масалаларини муҳокама қиладилар деб хаба рқилган Спутник сайти..
Мирзиёев Қатар ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашувлар ўтказиши ҳам кўзда тутилган.