октябр 12, 2023 17:10 Asia/Tashkent
  • Европарламент: Ўзбекистон Россиянинг Украинага нисбатан ҳарбий ҳаракатини қораламаганидан афсусда
    Европарламент: Ўзбекистон Россиянинг Украинага нисбатан ҳарбий ҳаракатини қораламаганидан афсусда

Европарламент ўз баёнотида, Ўзбекистонни Россиянинг Украинага бостириб киришини қоралашга чақирди

Европарламент Ўзбекистон Россиянинг Украинага нисбатан ҳарбий ҳаракатини қораламаганидан афсусда эканини билдирди ва расмийларни шунга чақирди. Европа Иттифоқи органи, шунингдек, «Россия давлат компаниялари ва Ўзбекистон газ секторидан фойда кўрувчи инсайдерларга берилган имтиёзлардан» афсусда деб хабар қилган Газета сайти.

Хабарга кўра, Европарламент Ўзбекистонни Россиянинг Украинага ҳарбий босқинини қоралашга чақирди. Бу ҳақда европалик депутатлар томонидан 4 октябрь куни қабул қилинган Ўзбекистон бўйича  резолюциясида айтилган 

Европарламентнинг қайд этишича, Россиянинг Украинага қарши босқинчилик уруши ва унинг оқибатлари Ўзбекистон ва Россия билан анъанавий яқин муносабатларни сақлаб келаётган Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари учун ҳам муаммо, ҳам имкониятлар яратади.

«[Европа парламенти] Ўзбекистон Россиянинг Украинага ҳарбий аралашувини қораламаганидан афсусда ва расмийларни буни халқаро ҳамжамият талабларига мувофиқ қилишга чақиради», — дейилади резолюцияда.

Европарламент депутатлари, шунингдек, Ўзбекистон Россиянинг 2022 йил 7 апрелда БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқарилишига қарши чиққани ва Президент Шавкат Мирзиёев 2023 йил 9 май куни Москвада бўлиб ўтган Ғалаба парадида қатнашганидан афсусда.

Европарламент Ўзбекистон ҳукумати ва халқи Украинага озиқ-овқат ва тиббий ёрдам кўрсатишни кучайтирганини олқишлайди ва уларни Украинага ёрдам кўрсатишни давом эттиришга таклиф қилади.

Шунингдек, Европа Иттифоқи органи Ўзбекистон турли сиёсий сабабларга кўра Россияни сафарбарлик ва шахсий эркинликларнинг бўғилиши фонида тарк этган кўплаб Россия фуқароларини қабул қилганини ҳам олқишлайди.

Ёрлиқ