октябр 16, 2023 09:23 Asia/Tashkent
  • БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош котиби Самарқандга борди
    БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош котиби Самарқандга борди

15 октябрь куни БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош котиби Зураб Пололикашвили Самарқандга келганини Ўзбекистон Туризм қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилотини UNWTO Бош Ассамблеясини Самарқанд шаҳрида ўтказиш бўйича Ўзбекистон ҳукумати Ташкилий қўмитаси раиси ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев кутиб олди.

 Зураб Пололикашвили Ўзбекистонга бир неча бор ташриф буюрган. Жумладан, ўтган йилнинг 4–7 ноябрь кунлари Самарқандда “II Ўзбекистон иқтисодий форуми”да иштирок этиб, “Боқий шаҳар”, “Конигил” туризм қишлоғи, “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университети, Регистон мажмуаси, Амир Темур мақбараси ва Улуғбек мадрасаларини саёҳат қилган. “Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш бўйича янги ташаббуслар” мавзусида муҳокама йиғилишида қатнашган.

Эслатиб ўтамиз, 16–20 октябрь кунлари Самарқанддаги “Silk Road Samarkand” сайёҳлик мажмуасида БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг 25-сессияси бўлиб ўтади.

Ёрлиқ