Шавкат Мирзиёев : Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш зарурий бир амрдир
(last modified Mon, 16 Oct 2023 05:15:07 GMT )
октябр 16, 2023 10:15 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев : Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш зарурий бир амрдир
    Шавкат Мирзиёев : Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш зарурий бир амрдир

Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва маданият масканлари имкониятини тўлиқ ишга солиш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумини ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Президент.уз сайтининг хабар қилишича Ўзбекистон президенти ўз сўзларида маълумки, туризм иқтисодиёт учун қўшимча ва туганмас манба. Шу боис ҳар бир давлат сайёҳларни жалб этишга ҳаракат қилади. Мамлакатимизда бу соҳага кенг имкониятлар яратилаётгани натижасида меҳмон ўринлари, саёҳат жойлари ва йўналишлари кўпайиб бормоқда деб айтди..

У шунингдек ўтган 8 ойда юртимизга хориждан 4 миллион 300 минг нафар турист келган, улардан 1 миллиард 400 миллион доллар тушум бўлган. Қўшимча дам олиш кунлари ва чегирма берилгани натижасида ички сайёҳлар сони 15 миллион нафарни ташкил қилиб, ўтган йилгига қараганда 2 баробарга ўсган деб эслатди.

Туризм инфратузилмаси изчил ривожланмоқда. Жорий йилда 15 мингта янги меҳмон ўринлари ташкил этилиб, уларнинг сони 137 мингтага етди. 540 та дам олиш ва кўнгилочар маскан барпо этилди, 70 та туризм маршрути очилди.Шунингдек, 6 та хусусий авиакомпания иш бошлади, янги 23 та самолёт олиб келинди, 20 та халқаро ва 6 та ички қатнов йўлга қўйилди. Самарқанд аэропортида ҳафталик халқаро рейслар 46 тадан 85 тага кўпайди. 1 минг 300 та замонавий автобус харид қилиниб, 38 та йўналиш очилдиқўшимч аиқлди Мирзиёев

Йиғилишда туристларни кўпайтириш бўйича янги имкониятлар муҳокама қилинди.

Яқинда, 16-20 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида илк бор Жаҳон туризм ташкилотининг Бош ассамблеяси йиғилиши бўлиб ўтади. Унга 128 та мамлакатдан 1 мингдан зиёд иштирокчи, шу жумладан 79 нафар туризм вазири, 24 нафар вазир ўринбосари келиши кутилмоқда.

– Бу тадбир мамлакатимиз туризм салоҳиятини кўрсатиш учун жуда катта имконият, – деди Мирзиёев