октябр 16, 2023 18:13 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-август ойларида нефт қазиб олиш 520 минг тоннанини ташкил этди
    Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-август ойларида нефт қазиб олиш 520 минг тоннанини ташкил этди

Август ойида 64,3 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарилди, бу ўтган йилга нисбатан 4,2 фоизга кам.

Нефть қазиб олишнинг ўсиши секинлашишда давом этмоқда — саккиз ой ичида 520 минг тоннани ташкил этди (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан +0,1%). Август ойида 64,3 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарилди, бу ўтган йилга нисбатан 4,2 фоизга кам.

Январь-август ойларида 892,1 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилди, бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 16 фоизга ёки 123,3 минг тоннага кўпдир. Май ойида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида олиб борилган таъмирлаш ишлари туфайли ишлаб чиқариш кескин пасайганидан сўнг, июнь ойида 2 баробардан ортиқ — 100,1 минг тонна, июлда — 133,2 минг тонна, августда — 108 минг тонна ёқилғи ишлаб чиқарилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-август ойларида газ қазиб олиш 31,39 млрд куб метрни ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,4 фоизга ёки 3,26 млрд куб метрга камайган.

Саккиз ойда электр энергияси ишлаб чиқариш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,7 фоизга ёки 2,78 млрд кВт·с га ошган — 48,9 млрд кВт·с дан 51,7 млрд кВт·с га етган. Август ойида 6,46 млрд кВт·с ишлаб чиқарилди, бу ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 7 фоизга кўпдир.

Январь-август ойларида кўмир қазиб олиш биринчи ярим йилликдаги кескин пасайишдан кейин ўтган йилги кўрсаткичлардан анча ошиб кетди. Ҳажми 3,77 млн тоннага (+10,4 фоиз) етди, шу жумладан август ойида — сўнгги йилларда рекорд даражадаги 673,7 минг тонна, бу 2022 йил август ойига нисбатан 40,2 фоизга кўп маҳсулот қазиб олинди.

Ёрлиқ