октябр 19, 2023 11:33 Asia/Tashkent
  • Озарбайжон мудофаа вазири Ўзбекистонга борди
    Озарбайжон мудофаа вазири Ўзбекистонга борди

Ушбу ташриф Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбоновнинг таклифига биноан амалга оширилди.

Озарбайжон мудофаа вазири генерал-полковник Зокир Ҳасанов Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Озарбайжон мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбоновнинг таклифига биноан амалга оширилди.

Вазирлар ташриф доирасида бўлиб ўтадиган учрашувда ҳарбий, ҳарбий-техник, ҳарбий-таълим ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиши режалаштирилган.

Ёрлиқ